UFCнинг собиқ чемпиони Ковалёв ва

Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Кейн Веласкес WBO ярим оғир вазн тоифасидаги чемпион Сергей Ковалёв ва WBA ўрта вазн тоифаси чемпиони Сауль Aльвареc ўртасидаги жанг борасида ўз тахминини билдирди.

"Канело" Ковалёвни мағлуб этади. У ажойиб маҳоратга эга. Ҳозир у мазкур спорт турининг чўққисида турибди.

Унинг услуби ва техникаси жуда яхши шаклланган. Ҳимояси ҳам мукаммал.

Тўғри, ушбу спорт турида ҳамма нарса юз бериши мумкин. Ҳар иккиси ҳам жуда маҳоратли, аммо "Канело" ўзининг руҳий ҳолати ва истеъдоди туфайли ғалаба қозонади "- деди Веласкес.

Ковалёв - "Канело" жанги 2 ноябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.