UFСнинг икки юлдузи бокс бўйича ўзаро жанг қилади

  • 12 август, 2021, 12:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC ўрта вазн тоифасининг собиқ чемпиони бразилиялик Андерсон Сильва ушбу промоушеннинг яримоғир вазн дивизионининг яна бир собиқ чемпиони Тито Ортис билан бокс қоидалари бўйича жанг қиладиган бўлди.

Tecno

Мазкур жанг 11 сентябрь куни Лос Анжелас шаҳрида ташкил қилинади. Яна бир эътиборли жиҳати ушбу оқшомининг марказий тўқнашувида “Тилла бола” номи билан машҳур собиқ боксчи Оскар Де Ла Хоя ҳамда UFC промоушенинг ўз вақтидаги юлдузи Витор Белфорт ўзаро баҳс юритади.

Сильва ҳамда Ортис ўртасидаги жанг 88.4 кг вазн тоифасида ўтказилади. Шунингдек улар тўқнашуви 8 раунддан иборат бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!