Уганданинг Ўзбекистондан устун жиҳати ёхуд финалдаги рақибимиз ҳақида маълумотлар
Уганда терма жамоаси Африка қитъасида жойлашган. ФИФА рейтингида 84-ўринда бормоқда. Ўзбекистон билан солиштирганда 1 поғона юқорида.
Финалдаги рақибимиз 1959 йили Африка Футбол Конфедерациясига, 1960 йилдан ФИФАга аъзо бўлган. Жамоанинг энг катта ютуғи – 1978 йили Африка Миллатлар Лигаси финали - кумуш медални қўлга киритган. Уганданинг Ўзбекистондан устун жиҳати мана шу. Улар ўз қитъасининг энг нуфусли турнирида иккинчи ўринни олган. Биз эса эса 2011 йилги Осиё Кубогида 4-ўринни эгаллаганмиз.
Буни қаранг-ки, Уганда (84-ўрин) ФИФА рейтингида терма жамоамиз (85-ўрин) билан кетма-кет ўринларда бориши билан бирга, жаҳон чемпионатида ҳеч қачон қатнашмаган. Бундан ортиқ ўхшашликни яна қаерда топасиз!? Ўхшатмаса учратмас. Финалга муносиб жамоалар, шундай эмасми. Аммо 5 бор ўз қитъа биринчилигида иштирок этган.
Ўзбекистон ва Уганда миллий терма жамоаларининг трансфер нархи қанча? 10 баробарлик тафовут
1926 йил Уганда терма жамоаси илк учрашувини ўтказган. Ўшанда улар Кения билан куч синашиб, дуранг ўйнаган - 1:1. Энг йирик ғалабаси 1932 йили айнан шу жамоага қарши баҳсда қўлга киритилган - 13:1. Энг йирик мағлубиятини эса 1995 йили Миср ва 1995 йили Тунис жамоаларидан қабул қилиб олган. Угандаликлар ушбу икки жамоадан бир хил - 0:6 ҳисобида енгилган.
Бу йил Уганда Исландия (1:1) билан дуранг ўйнади, Молдовани (3:2) таслим этди, Ироқ (0:1) ва Баҳрайнга (1:3) ютқазди. Намангандаги “Navruz Cup”да эса Тожикистонни пенальтилар сериясида (5:4) мағлубиятга учратди.
Жамоани айни пайтда сербиялик Милутин Средоевич бошқармоқда. 52 ёшли мутахассис Африка қитъаси жамоаларида мураббийлик қилган. Аввал ҳам, яъни 2013-2017 йиллар Уганда терма жамоасига устозлик қилган. 2021 йилдан ҳозирги кунга қадар шу терманинг мураббийи саналади.
Уганда Ўзбекистондаги қисқа муддатли халқаро турнирда 24 футболчи билан ташриф буюурган. Шулардан 10 таси легионер ҳисобланади.
Қуйидаги Уганда терма жамоасининг “Navruz Cup” мусобақаси учун жалб этилган таркиби билан танишинг:
Фикрлар