Уилшер Голландияга қарши баҳсда Англия термасига ёрдам бера олмайди
Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жек Уилшер жарохат олди ва сафдан чиқди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра футболчи эртага бўлиб ўтадиган Голландияга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бироқ, унинг 27 март кунги Италия термасига қарши ўйинда майдонга тушиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Уилшер сўнгги марта Англия терма жамоаси сафида Евро-2016да ўйнаган эди. У фаолияти давомида терма жамоа сафида жами 34та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 2та гол уришга эришган.