Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзоланса, "Барселона"га улар керак эмас

"Барселона" Билбаонинг "Атлетик" клуби вингери Нико Уильямс ва "РБ Лейпциг" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмони қўлга киритса, ҳужумчилар Ансу Фати ва Витор Роке билан хайрлашиш ниятида. Бу ҳақда "Sport.es" хабар бермоқда.

Манбага кўра, ушбу трансферлар амалга оширилса, Каталония клуби ўтган мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида ижара асосида ўйнаган "Атлетико Мадрид" вингери Жоау Феликсни сотиб олиш ғоясидан ҳам воз кечади.

Таъкидланишича, "Барса" Фати ва Рокени сотиш орқали ҳужум чизиғида ўйинчиларнинг кўпайишига йўл қўймаслик, шунингдек, маош жамғармасидаги ҳаражатларни камайтиришни режалаштирмоқда.

Аввалроқ, ОАВда "кўк-анорранглилар" Ольмога олти йиллик шартнома таклиф қилгани ва Уильямснинг агенти билан музокара олиб боргани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
20/07/2024 18:57
Мбапе 1млн еврога тортамикан