
Уимблдон. Цонга иккинчи даврага йўл олди ва бошқа натижалар
Бугун “Катта дубулға” туркумидан ўрин олган Уимблдон турнирининг биринчи давра ўйинлари старт олди. Айни дақиқаларга қадар соврин жамғармаси 31 600 000 фунтни ташкил этувчи турнирнинг эркаклар ўртасидаги мусобақасида бир нечта ўйин ўз ниҳоясига етди.
Жаҳоннинг 12-ракеткаси франсиялик Жо-Вильфрид Цонга илк даврада мезбон теннисчиси Кэмерон Норри билан баҳс юритди. 1 соат 22 дақиқа давом этган ўйинда Сонга 6:3, 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчи даврага йўл олди.
Қуйида ҳозирга қадар якунланган барча ўйинларнинг натижаси билан таништирамиз.
Карен Хачанов (Россия) – Андрей Кузнецов (Россия) 7:6 2:6 6:3 1:6 6:2
Жо-Вильфред Цонга (Франция) – Кэмерон Норри (Буюк Британия) 6:3 6:2 6:2
Кей Нишикори (Япония) – Марко Чеккинато (Италия) 6:2 6:2 6:0
Рожериу Дутра (Бразилия) – Бенуа Пер (Франсия) 4:6 6:3 6:7 4:6
Карлос Берлок (Аргентина) – Николоз Басилашвили (Грузия) 4:6 6:7 1:6
Энжи Янович (Полша) – Денис Шаповалов (Канада) 6:4 3:6 6:3 7:6
Пер-Юк Эрбер (Франция) – Ник Кирос (Австралия) 6:3 6:4 Rt.
Фикрлар