Украин журналистлари таъбири билан айтганда "Тёмная лошадка"ни кутиб олишга тумонат одам йиғилди
6 октябрь куни пойтахтимизда ташкил этилган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз украин боксчиларининг таъбири билан айтганда “Тёмная лошадка” яъни Жамшидбек Нажмиддинов WBCнинг Шарқий Европа ҳамда МДҲ мамлакатлари чемпионлик камари учун бўлган тўқнашувда грузиялик Жоржи Хуцишвилини биринчи раундда нокаутга учратиб, мазкур чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Ушбу боксчимиз ўзи туғилиб ўсган Андижон вилояти Пахтаобод туманида тантанали равишда кутиб олинди. У Пахтаобод туманининг бир қатор мутасадди инсонлари билан ҳам учрашган. Жумладан туман ҳокими Маҳмуджон Бозоров шахсан ўзи кутиб олиш тадбирига бош-қош бўлган.
Жамшид Нажмиддинов бундай юксак эътибордан жуда мамнун эканлигини, келажакда янада нуфузли натижаларни қайд этишига ҳаракат қилишини билдирди.
Фикрлар