Украина хужумчиси "Лацио"га ўтиши мумкин

Бельгиянинг "Гент" клуби хужумчиси Роман Яремчук фаолиятини "Лацио"да давом эттириши мумкин.

23 ёшли Украина терма жамоаси форварди Европа Лигасининг саралаш баҳсларида 3 та ўйин ўтказишга улгурди ва 4 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Рим клубининг қизиқишлари доирасига Фернандо Льоренте ва Дани Ольмо каби хужумчилар ҳам кирмоқда.
Маълумот учун, Яремчук 2017 йили "Динамо Киев" жамоасидан "Гент" сафига келиб қўшилган.

Форвард Украина терма жамоаси сафида 8 та учрашувни ўтказган ва 2 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!