Украиналик футболчига АПЛнинг тўрт клуби қизиқиш билдирмоқда

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Александр Зинченко ёзги трансфер ойнаси вақтида "шаҳарликлар" таркибини тарк этиши мумкин.

Британия матбуотига кўра, украиналик футболчи учун "Вест Хэм" "Лестер", "Саутгемптон" ва "Вулверхэмптон" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Олдинроқ, 24 ёшли хавбек учун Германия, Италия ва Испания клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Transfermarkt портали Зинченконинг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда. У жорий мавсумда "Сити" либосида барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sobir Qandahorov
07/01/2021 18:06
24 yoshda