Улар ҳали ёмон пушаймон бўлади!

КПР жамоаси ҳужумчиси Чарли Остиннинг айтишича, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” раҳбарлари “Челси”га керак бўлмай қолган Курт Зумани ёзда ўз сафига қўшиб олмагани учун қаттиқ пушаймон қилади.

Зума бош мураббий Томас Тухель қўл остида “Челси”нинг асосий таркибига кира олмай қолганидан кейин ўтган ёз “аристократлар” сафини тарк этди.  Юқорида номи келтирилган клублар франциялик ҳимоячи билан ҳамкорлик қилишни истамади.

Курт “Вест Хэм”га ўтди. Айни пайтда бу жамоа премьер-лигада тўртинчи ўринда бормоқда ва келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этишни мақсад қилган.

Мутахассислар “Вест Хэм”нинг муваффақиятларида Курт Зуманинг ҳам ҳиссаси катта эканини таъкидлашмоқда. Бу футболчи ўзи ўйнаган 15 та учрашувдан 11 тасини бошланғич таркибда бошлади.

- Ҳозир бошқа клублар Зумага қараб, бу ўйинчини олишимиз керак эди, деб ўтирган. Улар орасида “Тоттенхэм” ва “Арсенал” ҳам бор. “Челси” ўзида ундан ҳам яхши ўйинчилар борлиги учунгина Зумани қўйиб юборди, - дейди Чарли Остин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!