Улар "Реал"дан кетмаслиги лозим

"Реал" таркибида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу жамоанинг сўнгги йиллардаги паст кўрсаткичлари билан боғлиқ.

Мадридликлар президенти Флорентино Перес, агар футболчиларга таклифлар бўлса, таркибни тозалашга тайёр. Marca нашрининг хабар беришича, "қаймоқранглилар" раҳбари асосий таркибдан фақат бешта футболчини сақлаб қолиш керак деб ҳисоблайдт. Бу рўйхатда Тибо Куртуа, Федерико Вальверде, Карим Бензема, Давид Алаба ва Винисиус Жуниор бор.

Таъкидлаш жоизки, жорий ёзги трансферлар даврида бир нечта маҳоратли ижрочилар "Реал"ни тарк этди. Улар орасида Рафаэль Варан ва Серхио Рамос бор. Шунингдек, "Арсенал" қизиқаётган Мартин Эдегор ҳам клубни тарк этишга яқин турибди.

“Реал” ўтган мавсумни Ла Лигада 2-ўринда якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!