Улуғбек Бақоев: «Андижон» ҳимояда ҳаракат қилишимиз керак бўлган жамоа эмас

«Иккита ўйинда эришган ажойиб ғалабалардан сўнг бугунги баҳсда ўзимиз хоҳлаган натижани қўлга кирита олмадик. Бу – футбол. Доимий тарзда ғалаба қозониш имконсиз. Яхшироқ тайёргарлик кўриб, келгуси ўйинларда керакли натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

«Сўғдиёна» «автобус» тактикасида ўйнамайди. Биз иккита ҳужумчи билан ҳаракат қиляпмиз. Фақат гол ургач, натижани сақлаб қолиш учун битта ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. «Андижон» ҳимояда ҳаракат қилишимиз керак бўлган жамоа эмас.

Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ўйин вақтида эмоциялар авжидалиги учун шундай туйилган бўлиши мумкин. Аммо уларга раҳмат айтаман.

Саҳоб Рашидов ўринбосарлар таркибида ўзини кўрсатмоқда. Унга ва бошқа футболчиларга иложи борича кўпроқ имконият беришга ҳаракат қиламиз.

Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олди. Биз улар майдонга тушгач, гол урдик. Баҳс охирида концентрацияни йўқотганимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Футболчилардан миннатдорман».

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!