Улуғбек Бақоев: "Асосий мақсадимиз - жамоани лигада сақлаб қолиш"
Cоcа-Cоlа Суперлига 15-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи
Cоcа-Cола Суперлига 15-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Қатор мағлубиятлардан сўнг жамоа руҳий жарликда эди. Кетма-кет икки беллашувнинг сўнгги дақиқаларида тўп ўтказиб юбордик. Ўйинимиз қолган баҳслар сингари чиройли бўлмаса-да, муҳими 3 очкога эга чиқдик. 3 кун олдин кубок доирасида майдонга тушдик. Шу сабаб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича рақиб устун эди. Тикланиш қийин бўлди, аммо йигитлар бўшашганлари йўқ. Олдинда узоқ йўл кутиб турибди. Асосий мақсадимиз жамоани лигада сақлаб қолиш.
Ҳафта ўртасида кубок ўйинида ҳам майдонга тушганимиз сабабли Станисавлевич ва Холтўраевни захирага олдик. Уларнинг жисмоний ҳолатида муаммо бўлгани учун алмаштирдик. Бу тактик ўзгариш эди.
Икич юқори даражали футболчилиги кўриниб турибди. Жамоа нолга ўйнадими, демак у яхши ҳаракат қилди”, – деди Бақоев.
ўз фикрларини билдириб ўтди.

Фикрлар