Улуғбек Бақоев: Биз лигада қолиш учун охиригачага курашамиз

Суперлига 14-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Турон” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Учрашувни яхши, агрессив тарзда бошладик ва бир нечта голли вазиятлар яратдик. Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди. Камчиликда ўйнашга мослашиб улгурмасимиздан гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда ҳам дарвозамиздан тўп олиб чиқдик, аммо мувозанатни тиклай олдик. Майдонда 10 киши қолиб бундай об-ҳавода 11 рақибга қарши ўйнаш қийин. Шу сабаб, футболчиларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар баҳс сўнггига қадар курашишди.

Четлатиш содир бўлган вазиятни мен кўрганим йўқ. Такрорий лавҳаларни ҳам кўрмадим. Қизил карточка ҳақиқатдан ҳам бор эди, дейишмоқда, бироқ мен ушбу вазиятни кўриб чиққаним йўқ ҳали.

Холтўраевни захирага олишни истамас эдим, лекин майдонда камчилик бўлиб қолганимиздан сўнг ҳимоя чизиғини мустаҳкамламаса, бўлмас эди. Шу сабаб мажбурий ўзгаришни амалга оширдик.

Биз лигада қолиш учун охиригачага курашамиз. Албатта, жамоада ўсиш кузатилмоқда. Вазиятлар яратяпмиз, голлар киритяпмиз. Хатолар ҳам камайган. Бугун биринчи голда рекошет бўлди. Яна бир нечта вазиятларда дарвозабон яхши ҳаракат қилди. Бир дақиқа сабр қила олмадик.

Амалга оширган трансферларимиздан 80 фоизга қониқиш ҳосил қилдим. Боиси, ўйинимиз ўзгарди, агрессив футбол, вазиятлар ва голлар пайдо бўлди”, – деди Бақоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akram Haedarov
28/07/2023 09:38
Maskani taqing baqoy tog'o hamma gap maskada