Улуғбек Бақоев: "Бунёдкор"га Осиё чемпионлар лигасида омад тилайман!
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» (2:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев иштирок этди. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар берди.
- «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман! Жамоага Чемпионлар Лигасида омад тилайман! Халқаро мусобақада юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишини тилакдошиман! Фикримча, бугун мухлисларга ёқадиган ҳужумкор, голларга бой ўйин бўлди. Бугун жамоалар кўпроқ натижа учун ўйнашди.
Биринчи бўлимдаги ўйинимиз футболчиларнинг руҳияти билан боғлиқ. Йигитлар гол ўтказмасликни ўйлашди. Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳужумкорликни оширишди. Сабаби, буёғига қандай ҳисобда ютқазишнинг аҳамияти йўқ эди. Шунинг учун ҳужумга ўтишди ва ҳисобни тенглаштиришди.
Ҳамма жамоага натижа керак. Ўйлашимча, агар бугун натижа биз тарафда бўлганида худди «Бунёдкор» каби биз ҳам ҳисобни ушлаб қолиш учун бор имкониятни ишга солардик. Буни оддий қабул қиламан.
Норхонов вазиятдан келиб чиққан ҳолда қанотларда ўйнаяпти. Агар у ҳужумда ўйнайдиган бўлса, бизда қанотларда муаммо бўлиши мумкин. Чунки ҳозир қанотда энг кучлиси. Назаримда Шоҳруз бугун ҳам қанотда ёмон ҳаракат қилмади. Агар эътибор берган бўлсангиз биринчи бўлимда номинал ҳужумчисиз ўйнадик, - деди Бақоев.
Фикрлар