Улуғбек Бақоев: Чемпионат якунланаётгани билан барчани табриклайман
Ads

Бгун Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган “Металлург” – “Бухоро” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ўзининг ўйин ҳақидаги фикрини билдириб ўтди.

"Бугун мағлуб бўлмаслигимиз керак эди. Лекин футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Футбол шундай ўйинки, унда рақиб дарвозасини ишғол этадиган жамоа якунда ғалаба қозонади. “Металлург” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан, қолган барчани мавсум якунланаётгани билан табриклайман. Олдинда терма жамоамизни муҳим Осиё кубоги кутиб турибди. Миллий терма жамоамизга омад ва муваффақиятли иштирокни истаб қоламан. “Бухоро” мавсумни турлича ўтказганини таъкидлай оламан. Бизда жуда яхши ўйнаган вақтларимиз ҳам, ўйинимиз қовушмасдан бироз пастга шўнғиш вазиятлари ҳам мавсум давомида кузатилди," - деди мураббий.