Улуғбек Бақоев: "Насаф"га ОЧЛ ўйинларида омад тилайман"
"Насаф" – "Бухоро" (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида қатнашди.
"Биринчи бўлимда ҳам, иккинчисида ҳам қулай вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. “Насаф” қанотдаги узатмалар ва стандарт вазиятларда жуда ҳам хавфли. Бугун ҳам улар буни намойиш этишди. Жамоага ОЧЛ баҳсларида омад тилайман.
Бугунги учрашув оғир ўтди. Норхонов катта ҳажмдаги ишни амалга оширди ва шу сабаб уни захирага олдим", - деди Бақоев.
Фикрлар