Улуғбек Бақоев: Нима бўлган тақдирда ҳам, очко олишга эришдик

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этди. 

"Чиройли ўйин бўлди. Қанчадан-қанча вазиятлар бўлди. Фойдалана олмадик. Аммо бу футбол. Нима бўлган тақдирда ҳам, очко олишга эришдик. "Бунёдкор" ҳам очкога лойиқ ҳаракат қилди. 

"Бунёдкор" уйда ўйнаяпти. Шунинг учун, улар ҳужумда ўйнаши табиий. Бизда ҳам яхши имкониятлар бўлганди. Бироқ, улардан фойдалана олмадик. 

Янги футболчиларни доим излаймиз. Биз ҳам янги футболчилар билан таркибимизни кучайтиришни хоҳлаймиз", - деди Бақоев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!