Улуғбек Бақоев нима учун ҳакамларга кўп эътироз билдирди

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати хабар берди.

- Бугун иккита тенг кучли жамоалар ўзаро ўйнади. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятлар яратдик, амма рақиб посбони яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимдаги ўйин эса бироз пала-партиш тарзда кечди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ҳужумлар уюштирди. Йигитларни ғалаба билан табрикламоқчиман. Энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Учрашув давомида ҳакамларга кўп эътироз билдирдингиз. Ўйинда баҳсли вазият ҳам бўлди. Бугунги ҳакамликка қандай баҳо берасиз?

- Ўша вазиятда биз ўзгаришни амалга оширишга тайёр эдик. Бироқ Насимовнинг захирадан майдонга тушиши 5 дақиқага чўзилиб кетди. Тушунишимча, электрон табло ишламай қолганди. Қаҳрамоновнинг вазиятида эса, у қадар кескин нарса бўлди, деб ўйламайман.

- Милан Митрович сўнгги ўйинларда кўринмай қолди...

- У коронавирус юқтириб олганди. Касалликдан тузалди ва кейинги баҳсга тайёр бўлади.

- Эшитишимизга қараганда, Митрович Сербияга учиб кетган экан...

- Ҳа, у Сербияга учиб кетганди. Ўша ерда касаллик аниқланди ва даволаниб юртимизга қайтиб келди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар