Улуғбек Бақоев: Ўйин бўйича футболчиларимга эътироз йўқ. Четлатиш "Бунёдкор" фойдасига ишлади
Coca Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.
"Яхши ўйин намойиш этдик. Ўйин бўйича футболчиларимга эътироз йўқ. Четлатиш «Бунёдкор» фойдасига ишлади, уларни ғалаба билан табриклайман! Йигитларга миннатдорлик билдираман.
Кубок баҳслари декабрь ойида бўлиб ўтади. Жамоа жисмоний тарафдан тайёр бўладими? Бу об-ҳавога боғлиқ бўлади. Йигитларга совуқ ҳавода ўйнаш қийинчилик туғдиради, чунки биз бунга кўникмаганмиз, лекин ҳаммасини вақт кўрсатади", - дея айтиб ўтди Улуғбек Бақоев .
Фикрлар