Улуғбек Бақоев: "Селекция ишлари давом этяпти"
ОКМК – “Бухоро” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўйинни стартини яхши бошлагандик. Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг дарвозамиздан тўп олиб чиқдик, унинг устига қулай вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик. Орқа чизиқда қилинган қўпол хатолар ва вазиятлардан фойдаланмаслик оқибатида бугун мағлубиятга учрадик.
Албатта, иккинчи даврада 5 тадан кўпроқ ўйинчи олишни хоҳлаймиз, аммо регламент бунга тўсқинлик қилади. Селекция ишлари давом этяпти, максимал даражада таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз.
Футболчиларимизнинг даражасидан келиб чиқиб ўйин кўрсатяпмиз. Билмадим, мавсум бошида селекция ишлари қандай олиб борилган?!.
Хатолар устида ишлаймиз ва кейинги ўйинларда ижобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Ўйинчиларга бугунги кўрсатган ўйини учун раҳмат”, - деди Бақоев.
"Бухоро" матбуот хизмати.
Фикрлар