Улуғбек Бақоев: "Сурхон"ни ўртамиёна демаган бўлардим"

Cоcа-Cоlа Суперлига 17-турида ўз майдонида “Сурхон” билан дуранг қайд этган “Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Ўйинни ёмон бошладик, дейишим мумкин. Бизга бироз агрессия етишмади. Шунингдек, психологик фактор ҳам роль ўйнади. Футболчилар негадир керакли ўйинларга руҳий жиҳатдан тайёрлана олишмаяпти. Ўйин охирида гол урдик, кейин эса ўтказиб юбордик. Нима ҳам дердим, бир очко ҳам очко” - деди Бақоев.

“Ўйинларга рақибга қараб тайёрланамиз. Уларни ўртамиёна ёки бошқага ажратмаймиз. “Сурхон”ни ўртамиёна демаган бўлардим”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!