Улуғбек Мирзаев - «Бунёдкор» директори

Улуғбек Мирзаев яна "Бунёдкор" клуби директори лавозимига қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

"Бунёдкор" футбол клубида узоқ йиллар турли лавозимларда меҳнат қилган, 2019 йил 8 январь куни жамоага директор этиб тайинланган Улуғбек Мирзаев қисқа танаффусдан кейин раҳбарлик лавозимида иш бошлади. 

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» футбол клуби Улуғбек Мирзаев раҳбарлигидаги илк мавсумдаёқ Суперлигада 3-ўринни эгаллаб, бронза медалларга эга чиқиб, бир неча йиллик танаффусдан сўнг, совриндорлар қаторидан жой олган ва Осиё Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этган эди.

Шунингдек, Улуғбек Мирзаев директорлиги даврида маркетинг йўналишида олиб борилган самарали ишлар туфайли, жамоа реклама-ҳамкорлик шартномаларидан маълум суммада маблағ ишлаб топишга муяссар бўлди. Қолаверса, ажратилган маблағлар тўғри ва мақсадли идора этилиши натижасида, бир неча йиллар давомида йиғилиб қолган қарзларнинг кўп қисми тўлаб берилди. Энг асосийси, жамоа 2020 йилги мавсумга футболчи, мураббий ва ходимлардан қарз бўлмай кириб келди", - дейилади клуб хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!