Умарбек Эшмуродов Қатарга қарши ўйин, "Селангор"да фаолияти ва "Насаф" ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Умарбек Эшмуродов қишда "Насаф" билан хайрлашиб, Малайзиянинг "Селангор" клубига кўчиб ўтган эди. 31 ёшли ҳимоячи Sports.uz сайтига интервью берди. У терма жамоамизнинг бўлажак ўйинлари, фаолияти ва мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

Ҳозирда Малайзия чемпионатида ўйнаяпсиз. Ўзбекистон ва Малайзия Суперлигасининг фарқлари  ва ўхшашликлари ҳақида нима дейсиз?

Кўпчилик Малайзия чемпионатини жуда кучсиз деб айтади. Йўқ, бундай эмас. Малайзия Суперлигасида ҳам яхши жамоалар ва яхши легионерлар ўйнайди. Ҳеч бир ўйинни олдиндан тахмин қила олмайсиз. Бу ерда Ўзбекистондаги бўлгани каби рақобат анчагина кучли. Мана масалан, халқаро мусобақаларда ҳаракат қилаётган жамоалар кучли футболчиларни жалб қилмоқда.

"Селангор" Малайзия Суперлигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва жамоанинг олдиндаги режалар қандай?

Жамоамнинг чемпионатдаги мақсади албатта чемпион бўлиш. Бунинг учун охиригача ҳаракат қиламиз ва боримизни беришга тайёрмиз. Чемпионлар лигасида эса, биринчи бўлиб кейинги босқичга утишни режа қилганмиз. 

“Насаф”даги каръерангиз давомида Суперлиганинг юта олмагансиз. Бироқ бу мавсум “аждарлар” чемпионлик сари одимламоқда. Якунда нима бўлади деб ўйлайсиз?

"Насаф"даги фаолиятим яхши булган, деб бемалол айта оламан. Тўғри, Суперлигада чемпион булолмаганман. Лекин Ўзбекистон кубоги ва Суперкубокни олганмиз. Жамоани ўсишига, медаллар ва кубоклар олишига ёрдам беролганман. Мана шу йил уларга чемпион булишини тилаб қоламан. 

Сиз биринчи марта легионер сифатида ўйнаяпсиз. Легионер бўлишнинг қандай устун жиҳатлари бор?

Легионер булгандан кейин мусофирчиликда яшайсиз.  Шунда инсоннинг дунёқараши ўзгаради ва албатта молиявий томонини ҳам инкор этмайман. Ўзига яраша яхши ва ёмон томонлари бор.

"Селангор”да ойлигингиз қанча? “Насаф”да олган маошингиздан камми, кўпми?

"Селангор"даги маошим "Насаф"даги маошимдан сезиларли даражада купроқ. Бироқ боя айтиб ўтганимдек, легионер бўлиб ўйнайнинг ўзига яраша оғирликлари ҳам бор.

Чонбукка қарши ўйинда ассист қайд этдингиз ва якунда “Селангор” ғалаба қозонди. Ушбу мусобақадаги мақсад қандай?

Ҳа, "Чонбук"ка қарши ўйинда стандарт вазиятдан унумли фойдаландик. Кечаги ғалабадан сўнг гуруҳда биринчи ўринда боряпмиз. Биринчи мақсад гуруҳдан чиқиш.  7 очко билан биринчи ўриндамиз. ОЧЛ 2да ҳам ишларимиз ёмон кетмаябди. 

“ЖЧ-2026” доирасида Эрон ва БААга қарши баҳсларда қайдномада бор эдингиз. Эрон билан ўйинда захирада қолдингиз ва шундан сўнг Рустам Ашурматов БАА билан ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ бўлди. Шунга қарамай сиз захирада қолдингиз. Бунга қандайдир соғлигингиздаги муаммо сабабми ёки мураббий қарори шундай бўлдими?

Соғлигимда ҳеч қандай муаммо йўқ. Мураббийлар шундай қарор қилди ва буни ҳурмат қиламан. 


Қатарга қарши “Қасос ўйини ва Лаосда бўлиб  ўтадиган КХДРга қарши ўйинлардан нималар кутяпсиз?
Худо хохласа, Қатар ва КХДР термалари устидан ғалаба қозониб, максимал очко олишга ҳаракат қиламиз. 

                                                                                                      Ойбек Юлдошев суҳбатлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!