Умид Аҳмаджонов “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувини кузатиш учун Наманганга боради

Хабарингиз бор 17 март куни Суперлиганинг 3-турида “Навбаҳор” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилади. 

ЎФА расмий сайтининг хабар беришича мазкур ўйинни кузатиб бориш учун Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Наманганга ташриф буюради.

Ўйин бошланишидан аввал стадионга йиғилган мухлислар учун эстрадамиз юлдузлари чиқиш қилади. Жумладан, Намангандаги мавсумнинг очилиш учрашувида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан стадионга келадиган мухлислар учун совға сифатида Жасур Умиров, “Божалар” гуруҳи ва Нилуфар Усмонова куйлайди.

Намангандаги барча футбол мухлисларини катта футбол байрамига таклиф этамиз. Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашуви 17 март куни соат 20:00да бошланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!