Умид Аҳмаджонов Қўқондаги “Марказий” стадионига ташриф буюрди

 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун вилоятдаги олимпия спорт турлари ва футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини бевосита стадиондан томоша қилиш мақсадида Фарғона вилоятига йўл олгани ҳақида аввал хабар берилганди.  

Умид Аҳмаджонов Фарғона вилоятига ташрифини “Қўқон-1912” клубига қарашли “Марказий” стадионда амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади. 

Ёдингизда бўлса, шу йилнинг 2 февраль куни Умид Аҳмаджонов Қўқонга келганида стадионнинг умумий ҳолати билан танишиб, реконструкция ишларини жадаллаштириш борасида тегишли кўрсатмалар бериб ўтганди. 

Ўтган вақт давомида амалга оширилган қайта таъмирлаш ишларини Умид Аҳмаджонов юқори баҳолади. Қўқон ўзбек футболининг ватани эканини алоҳида таъкидлаб, Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун барча қулайликларни юзага келтириш кераклиги борасида яна бир бор таъкидлаб ўтди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!