Умид Аҳмаджонов Суперлигага VAR тизимининг қачон жорий этилишини айтди
Ads

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов йил якунларига бағишлаб SPORTS.uz портали муҳбирларига интервью берди. У суҳбат давомида барчани қизиқтираётган саволларга жавоб берди. Ҳусусан, Суперлига ўйинларига VAR тизимининг қачон жорий этилиши ҳақидаги саволга ҳам гапириб ўтди.

- Видеоассистент рефери (VAR) тизимини ўрнатувчи компания билан Тошкентда учрашдингиз. Ушбу тизим Ўзбекистон чемпионатига қачондан жорий этилиши мумкин? Умуман, VAR тизими битта стадионга тахминан қанча маблағ эвазига жойлаштирилиши мумкин?

- Ҳозир унинг нархини ҳисоблагандан кўра, аввал унга тайёргарлик кўрган яхши. Мисол учун майдонлар масаласида. Ўзингиз ҳам биласиз, майдони ва академиясини қурмай туриб, катта оғиз футболчиларни олиб келиб ўйнатадиган клубларимиз бор. Ўша майдонларсиз ва сифатли телетрансляциясиз VAR ҳақида ўйлашга эртароқ. Шу икки жиҳат ҳал бўлса, биз VAR тизимини Суперлигага олиб келамиз.

Умид Аҳмаджонов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқийсиз. Биздан узоқлашманг!