"Умм-Салал" - "Ал-Сайлия": Сардор Рашидов аутсайдерга қарши баҳсда ҳисобига гол ёздириб қўя оладими?

Бугун Қатар Юлдузлари кубогида 5-тур учрашувлари ўтказилади.

Сўнгги тур доирасида Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган "Умм-Салал" клуби ўз майдонида "Ал-Сайлия"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олиши режалаштирилган.

Мазкур баҳс олдидан мезбонлар 12 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, сўнгги поғонадаги меҳмонлар ҳисобида очко йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!