Умтити ёзда "Арсенал"га ўтиши мумкин
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Самюэль Умтити жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик футболчи учун Лондоннинг "Арсенал" клуби асосий даъвогар ҳисобланади. Таъкидлаш керакки, унинг трансфер нархи 70 млн еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Умтитига шунингдек “Манчестер Юнайтед”дан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.
Маълумот учун, “Барселона” Умтитини 2016 йил “Лион”дан 25 млн евро эвазига харид қилган эди. У жорий мавсум 10та ўйинда иштирок этди ва 1та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар