Унаи Эмери: Европа лигаси бу фақат Чемпионлар лигасига йўлланма дегани эмас

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери бугун"Валенсия"га қарши бўлиб ўтадиган Европа лигаси ярим финал жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу Чемпионлар лигасида иштирок этмаётган жамоалар учун жуда муҳим турнир. Шунингдек ЕЧЛдан чиқиб кетганлар учун ҳам.

Чемпионлар лигасига йўл Европа лигаси орқали – ҳақли мукофот. Ушбу мусобақа йилдан-йилга томошабоп бўлиб бормоқда. Биз бу ерда "Манчестер Юнайтед", "Атлетико", "Севилья" ва "Ливерпуль" каби жамоаларни кўрдик.

Талаб юқори ва ҳар бир жамоа ушбу турнирни титул деб ҳисоблайди, Чемпионлар лигасига йўлланма эмас”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “канонирлар” бир ҳафта олдин бўлиб ўтган Лондондаги баҳсда “кўршапалаклар”ни 3:1 ҳисобида енгишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!