Унаи Эмери Европа лигаси финалига 4 марта чиққан илк мураббийга айланди

  • 10 май, 2019, 10:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча "Арсенал" Европа лигаси ярим финал жавоб баҳсида "Валенсия"ни  4:2 ҳисобида енгди ва финалга йўлланмани қўлга киритди.

Tecno

“Канонирлар” устози Унаи Эмери шу тариқа фаолияти давомида 4-марта Европа лигаси финалига чиқди. Эътиборлиси, испаниялик мутахассис ушбу натижага эришган тарихдаги илк мураббийга айланди.

Маълумот учун, Эмери бунгача "Севилья" (2014, 2015, 2016) билан бирга қаторасига уч марта Европа лигаси финалида иштирок этган ва барчасида ғалабага эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!