Унаи Эмери: Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш жуда муҳим

ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери ЕЧЛ гуруҳ босқичи “Арсенал”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

- Гуруҳдан биринчи ўринда чиқиш жуда муҳим. Жамоалар биринчи учрашувда бўлгани каби бу гал ҳам дуранг ўйнашди. “Арсенал”га қарши баҳс хатоларимизни ўрганиб чиқиш учун айни муддао бўлди.

Биз жамоа билан яхши ишламоқдамиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқдамиз. Тўп назоратини қўлга оляпмиз. Мен жамоанинг ғалабага бўлган хоҳиши баландлигидан хурсандман, - дейди Эмери.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” – ПСЖ беллашуви 2:2 ҳисобида якунланди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!