Унаи Эмери Испанияда иш бошлашга яқин
Испаниянинг "Валенсия" клуби раҳбарияти жамоа мураббийлигига Унаи Эмерини олиб келмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, айни пайтда "Валенсия"ни Альберто Селадес бошқармоқда. Аммо раҳбарият мураббийнинг ишидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмаяпти. Агар жамоа мавсум охирида ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритf олмаса, Селадеснинг кетиш эҳтимоли 90-95 фоизни ташкил қилади.
Эмери ҳозир ишсиз. У ўтган йилнинг ноябрь ойида "Арсенал" клубида бош мураббийликдан озод этилганди. Эмери 2008 йилдан 2012 йилгача "Валенсия"ни бошқарган ва 3 марта Ла Лигада 3-ўринни қўлга киритган.
Фикрлар