Унаи Эмери жамоасини енгиб бўлмаяпти

"Вильярреал" Европа лигасида "Сивасспор" (1:0) клубини мағлуб этди ва плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

Эмери шогирдлари барча турнирлар доирасидаги мағлубиятсиз сериясини 13 та ўйинга етказиб олди (8 ғалаба, 5 дуранг).

"Вильярреал" Европа лигасининг 5-туридан сўнг, 13 очко тўплаб, гуруҳ етакчилигини қўлга олган бўлса, Ла Лиганинг 11 та туридан кейин, учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!