Унаи Эмери "Ливерпуль"дан учралган аламли мағлубиятга изоҳ берди
Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги "Вильярреал" - "Ливерпуль" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Унаи Эмери матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Тўпни кўпроқ назорат қилишимиз керак эди. Рақибнинг биринчи голи бизнинг психологик ҳолатимизга салбий таъсир кўрсатди. Кейин, режаларимиз ҳам ўзгариб кетди ва майдонда "Ливерпуль" билан тенг ўйин кўрсата олмай қолдик. Танаффусдан кейин биз ўзимиз истаган футболни мутлақо кўрсата олмадик.
"Вильярреал" ярим финалдаги 4 та таймдан фақат биттасини яхши ўтказди. Биз мукаммалликка интилдик, аммо бу имконсиз вазифа бўлиб чиқди. Балки бу ҳаракатларимиз мухлисларга ёққандир. Биз аста-секинлик билан ривожланиб бормоқдамиз.
Маълумот учун, "сариқ сувости кемаси" мерсисайдликларга қарши жавоб учрашувининг биринчи бўлимида 2 та гол уриб, умумий ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ иккинчи 45 дақиқаликда "қизиллар" рақиб дарвозасига 3 та тўп киритиб, финал чипталарини тортиб олди.
Фикрлар