Унаи Эмери: "Ўзил ва Колашинац балки "Бёрнли"га қарши баҳсда иштирок этишар. Эртанги машғулотларни кутамиз"

"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери Месут Ўзил ва Сеад Колашинацнинг ҳолати ҳақида гапирди.

"Улар қайтишди ва сешанба кунида бери машғулотларда қатнашишмоқда. Ўзил кеча машғулотларда қатнашмади. Сабаби, у бироз шамоллаган. Бугун эса, унда барчаси жойида.

Ўйлайманки, ҳар бир машғулот бизга футболчилар ҳолатидан хабар бериб туради. Уларнинг қайтишидан янада яхши вариантларга эга бўламиз.

Шанба куни, "Бёрнли"га қарши баҳсда иштирок этишлиги мумкин. Аммо биз эртанги машғулотларни кутамиз," - деди Эмери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!