Унаи Эмери "Вулверхэмптон"дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери кеча "Вулверхэмптон"га қарши АПЛнинг 31-тур қолдирилган учрашувида учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бугун биз учун қийин бўлишини билгандик. Рақибимиз бутун мавсум давомида ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Улар бугун ҳам жуда тартибли ўйин намойиш этишди. Шу боис биз у қадар кўп вазият ярата олмадик.

Ҳозир биз жуда ранжиганмиз, аммо уч ой олдин қандай ўйнаганимизни эслашимиз керак ва кучли тўртликка қайтишга ижобий қарашимиз керак”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “канонирлар” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 66 очко билан 5-ўринни эгаллаб туришибди. Улар ЕЧЛ йўлланмасини берувчи 4-ўринда бораётган “Челси”дан 1 очко кам жамғаришган.

Маълумот учун, “Арсенала” премьер-лиганнг сўнгги 3та турини "Лестер", "Брайтон" ва "Бёрнли"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!