Унаи Симон: "Асосий вақтда ютишни истайман, пенальти сериясини ёқтирмайман"
Испания терма жамоаси дарвозабони Унаи Симон журналистлар билан суҳбатда 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Францияга қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, у RMC Sport билан суҳбатда ўйин тақдири пенальтилар сериясига қолишини истамаслигини айтган. Симон асосий вақтдаёқ барчасини ҳал қилиш тарафдори эканини таъкидлаб, 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани афзал кўришини қайд этди.
«Ўзимга ишончим баланд. Агар зарба йўналишини тўғри топсам, тўпни қайтаришимга ишонаман. Лекин шунчаки шундай муҳим ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлишини истамайман», — дея қўшимча қилди Симон.

Фикрлар