Унга ҳамма ҳавас қилмоқда
“Бавария”нинг ҳужумкор футболчиси Томас Мюллер Чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказган германиялик фотболчи сифатида рекорд қайд этди.
30 ёшли футболчи қитъанинг энг нуфузли мусобақасида 113 маротаба майдонга тушган. “Барселона”га қарши ўтказилган тарихий учрашувида Мюллер гол уришга ҳам эришди.
Аввалги рекорд натижа “Бавария”нинг собиқ сардори Филипп Ламга тегишли эди. У ўз даврида чемпионлар мусобақасида 112 та ўйин ўтказган эди.
“Бавария”нинг ҳозирги дарвозабони Мануэль Нойер ҳисобида 109 та ўйин бор.
Фикрлар