Унга “Рома”нинг 10-рақамини беринглар
“Рома” спорт директори бўлиб ишлаётган Франческо Тотти “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибалани Римга олиб келиш фикридан қайтмаганини билдирди.
- Мен Дибалага бир неча маслаҳат беришим мумкин. Агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, уни “Рома”га олиб келиб, 10-рақамни берган бўлардим. Кўрамиз, Пауло бу рақамни олармикин.
Моуриньонинг хизматларини доимо юқори баҳолайман. У менга мураббий ва инсон сифатида жуда ёқади, - деди Франческо Тотти.
Пауло Дибаланинг “Ювентус” билан шартномаси тугаб бормоқда. 28 ёшли аргентиналик ҳужумчи фаолиятини Италия А Сериясида давом эттирмоқчи. Унга “Рома”дан ташқари “Интер” ҳам жиддий қизиқиш билдирган.
Фикрлар