Унга Тухель қўл остида ўйнаш ёқмаяпти

"Челси" ҳужумчиси Ҳаким Зиеш мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбанинг ёзишича, 28 ёшли марокашлик футболчини “аристократлар” сафидаги ўйин амалиёти қаноатлантирмаяпти. Айниқса, Томас Тухель жамоага келгач, унга нисбатан камроқ эътибор қаратилмоқда. Лэмпард даврида у жамоанинг аксарият ўйинларида майдонга тушар эди.

Зиеш Тухель қўл остида 6 та ўйинда тўлиқ захирада ўтирди ва 7 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. У жорий мавсум жами 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

“Челси” Зиешни 2020 йилнинг ёзида “Аякс”дан сотиб олган эди. Ҳаким Марокаш терма жамоасида 35 та ўйинда иштирок этган ва 17 та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Навбахоржон
12/04/2021 22:29
Урааааа
Ziyoviddin Usmanov
12/04/2021 22:52
Qani boshqa navbahorchilar
Ziyoviddin Usmanov
12/04/2021 22:49
Qani boshqa naavbaorchilar