Унга уятсиз суратларини тарқатиш билан таҳдид қилишмоқда
Аргентиналик ҳужумчи Эсекьель Лавессини шантаж қилишяпти. Бу борада La Nacion нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, жиноятчилар футболчи иштирокидаги жинсий характерга эга фотосуратлар ва видеолавҳаларни оммага тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, ундан катта миқдорда пул талаб қилишмоқда. Улар нафақат Лавессига, балки унинг севгилиси Наталье Борхесга ҳам қўнғироқ қилиб безовта қилишмоқда.
Ҳозирда полиция шантажчиларга нисбатан “товламачилик” ва “шахсий фотосуратларни тарқатиш” бўйича тергов олиб бормоқда.
Фикрлар