
Уни “Барса”да ёрқин келажак кутмоқда
“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави ўзига жиддий қизиқиш билдириб келаётган “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” таклифларини рад этишга қарор қилди. Истеъдодли футболчи каталонияликлар билан келишувни янгилаб, фаолиятини Хави қўл остида давом эттирмоқчи.
Маълумотларга қараганда, “Барселона” мутасаддилари 17 ёшли вундеркиндга янги шартнома нусхасини декабрь ойидаёқ бериб қўйган. Томонлар бу масалада деярли барча шартлар бўйича келишувга эришган ва тез орада муносабатлар шартнома имзолаш орқали расмийлаштирилади.
Гави бу чемпионатда 25 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки марта ишҳол қилди ва жамоадошларини беш бор голли пас билан таъминлади.
Вундеркинднинг клуб билан амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. Унинг трансфер суммаси камида 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар