Уни ҳатто "Реал" мухлислари ҳам олқишлаган. Роналдиньо 40 ёшга тўлди

Бугун бразилиялик машҳур футбол юлдузи Роналдиньо ўзининг 40-баҳорини қарши олди. У футболчилик фаолиятини "Гремио" сафида бошлади ва 1998 йилги мавсумда дебют қилди.

2001 йилда эса ёш иқтидор соҳибини ПСЖ қўлга киритди. Уч йилдан сўнг эса 30 млн евро эвазига "Барселона" харид қилди.

Айнан каталонияликлар сафида қаҳрамонимиз катта ютуқларга эришди. Икки марта Испания чемпиони бўлди ва кубогини қўлга киритди. Бир марта эса ЕЧЛда зафар қучди.

Кейинчалик "Милан"га ўтиб, у ерда "россонерилар" билан А Серияда чемпион бўлди. Шундан  сўнг "Фламенго", "Атлетико Минейро", "Флуминенсе" ва Мексиканинг "Керетаро" клубида тўп сурди.

Бразилия терма жамоаси сафида 2002 йил жаҳон чемпиони бўлди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Америка кубоги ва Конфедерациялар кубоги ғолиби бўлди.

2005 йил "Олтин тўп" соҳиби бўлган Роналдиньо 2018 йилда футболчилик фаолиятга якун ясади.

Ҳозир эса ўша машҳур футбол юлдузи - Роналдиньо қалбаки пасспорт туфайли акаси билан бирга Парагвайда қамоқхонада бўлиб турибди.

Қуйида унинг ижросидаги ажойиб ҳаракатлар ва голлар акс этган видеолавҳа билан танишиш имконига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!