Уни Мессига тенглаштирманг!

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа тўпурари Эрлинг Холандни ПСЖ юлдузи Лионель Месси билан таққослаш тўғри эмаслигини таъкидлади.

- Мессига ҳеч ким тенг келолмайди. Лео билан таққослаш Эрлингга ёрдам бермайди. Фақат голлари ва менталитетининг айрим жиҳатлари ўхшаш холос.

Месси бунақа кўрсаткичларни 10-15 йилдан буён мунтазам қайд этиб келмоқда. Холанд фақат голлар сони бўйича унинг даражасига чиқди.

Холанд деярли ҳар учрашувда гол уряпти. Бу биринчи навбатда, у ҳар ўйинда бир ёки иккита тўп киритиши учун кўплаб вазиятларга эга бўлаётгани билан боғлиқ.

Лекин Месси майдонни кўриш, дриблинг, пас бериш, гол уриш, жанговар руҳият ва шунга ўхшаш кўплаб мураккаб омиллар бўйича дунёдаги энг мукаммал ўйинчи.

Эрлинг ҳам келажакда Мессига яқинлашиб олишига умид қиламан, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!