Уни ўйнатмасанг, “Барса”дан олиб кетамиз

Таниқли агент Жорже Мендеш қатор машҳур ўйинчилар қатори “Барселона”нинг 19 ёшли футболчиси Ансу Фати манфаатларини ҳам ҳимоя қилади.

Мессининг вориси сифатида эътироф этилган испаниялик футболчи икки марта оғир жароҳат олганидан кейин асосий таркибга киришга қийналмоқда. Ансу Фати бош мураббий Хави Эрнандес унга етарлича ўйин амалиёти бермаётганидан норозилигини билдирмоқда.

Жорже Менден агар мураббийлар штаби муносабатини ўзгартириб, Фатини асосий таркибда мунтазам ўйнатмаса, ўз мижозига бошқа иш жойи топиб беришини маълум қилди.

“Барселона” раҳбарияти бу ҳолатга хотиржам муносабатда бўлмоқда. Чунки Фати яқинда клуб билан 2027 йилгача давом этадиган шартнома имзолаган. Унга кўра, бу футболчининг бадал пули бир миллиард еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!