Уни қариган деманг! “Сити” уни олса, мавсумнинг энг зўр трансфери бўлади

Яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бўлган Дин Сондерс Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашаётган “Манчестер Сити”га франциялик ярим ҳимоячи Н’Голо Канте билан шартнома имзолашни маслаҳат берди.

- Айнан мана шу харид мавсумнинг энг яхши трансфери бўлиши мумкин. У таянч зонада ҳимоячи каби фикрлайди ва бутун майдонни ёпиб беради. Канте 34 ёшда-ку, дерсиз? У ҳали ҳам юқори даражада ўйнай олади, - деди Сондерс talkSPORT нашрига.

Дин Сондерснинг фикрича, франциялик ярим ҳимоячига бир йиллик шартнома таклиф қилиш керак.

Канте аввал Англия Премьер-лигасида “Лестер” ва “Челси” сафида муваффақиятли тўп сурган. Айни дамда у Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Жорий мавсумда футболчи 17 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!