Унутилмас воқеа. Ўрунов Ҳабиб Нурмагомедовга ғалаба қозонишда ёрдам берди!

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов  “Спартак” Дубайда йиғин ўтказаётган манзилга борди. Енгилмас жангчи ушбу жамоа мухлиси ҳисобланади. Ҳабиб Дубайда “спартакчилар” билан футбол ўйнади.

Ҳабиб унинг жамоасида Остон Ўрунов ва Зелимхан Бакаев, аралаш жанг санъатлари устаси Ислом Махачев тўп тепганини ўз инстаграм саҳифаси орқали маълум қилди. Рақиб жамоа таркибида Георгий Жикия, Аяз Гулиев ва ҳозир блогерлик қилаётган собиқ футболчи Евгений Савин тўп тепган.

Ушбу учрашувда Остон Ўрунов ва Ҳабиб Нурмагомедов жамоаси тўртта тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик футболчи Ҳабибнинг жамоасида энг яхши ўйинчи бўлди.

- Агар хафа қилиб қўйган бўлсак, узр сўраймиз. Кейинги ўйинда, албатта, ғалабани сизларга тақдим қиламиз. Бу гал биз жанг қилишдан ташқари футбол ўйнашни ҳам билишимизни кўрсатиб қўйишимиз шарт эди. Кайфиятингизни бузмоқчи эмасди, - деди Ҳабиб баҳсдан сўнг.

large (2)_11

Аввалроқ, Ҳабиб Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига машғулот видеосини юклаб, катта футболга қадам қўймоқчи эканини билдирганди.  

Ўруновни “синдириб” бўлмайди!

Ҳабиб Нурмагомедов профессионал футболчи бўлмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!