Ҳабиб Нурмагомедов профессионал футболчи бўлмоқчи

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов жанговар фаолиятини якунлаганига қарамай, машғулотлардан узоқлашгани йўқ.

Таниқли спортчи инстаграмдаги саҳифасига машғулотлар жараёнида видео жойлаштириб, қуйидагича изоҳ қолдирди.

- Катта футболда дебют қилишга тайёрланяпман. Таклифларни кутаман ва уларни кўриб чиқишга тайёрман, - деб ёзди Ҳабиб Нурмагомедов.

Фаолияти давомида 29 та жангда ғалаба қозонган Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг октябрь ойида чемпионлик камарини Жастин Гэтжидан муваффақиятли ҳимоя қилганидан кейин бу спот туридан кетишини эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!