Ads

Франциянинг "Ренн" клуби вингери Исмоил Сарр фаолиятини АПЛда давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, 21 ёшли сенегаллик футболчи “Уотфорд” билан шартнома имзолади. Ушбу трансфер инглиз клубига 35 млн еврога тушди. Эътиборлиси, бу клуб тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди.

Маълумот учун, Сарр “Ренн” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ушбу жамоада 77та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ҳамда 16та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Сенегал терма жамоаси сафида эса 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган.